Пеп Гвардиола фаолияти давомида тўқнаш келган энг қийин рақиб қайси эканини айтди
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола фаолияти давомида тўқнаш келган энг қийин рақиб қайси эканини айтди.
“Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпул”га қарши ўйнаш фаолиятимдаги энг катта синов бўлди. Мен мураббийлар штабим билан бирга уни қандай тўхтатишни ўйлаб, тунларимни бедор ўтказдим. Мен ҳеч қачон у каби кучлироқ рақибга тўқнаш келмаганман”, - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп 2015-йилдан 2024-йилгача “Ливерпул” клубида фаолият юритган. Бу давр ичида у мерсисайдликлар билан бирга Англия Премьер-лигаси ва УЕФА Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган.
Насрулло Каримов
Журналист