locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пеп Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув маросимида йиғлаб юборди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пеп Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув маросимида йиғлаб юборди
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган “Борнмут”га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўтказилган Де Брюйненинг хайрлашув маросимида йиғлаб юборди.

Учрашувдан сўнг инглиз гранди сафида 10 мавсум ўтказган бельгиялик футболчига аталган хайрлашув маросими ўтказилди. Испаниялик мутахассис Кевин ҳақидаги видеоролик намойиш қилинган пайтда ҳис-туйғуларини жиловлай олмади ва йиғлаб юборди.

Маълумот учун, Де Брюйне 2015-йилдан бери “Манчестер Сити” сафида тўп сурмоқда. Бу давр мобайнида у 6 марта Англия чемпионига айланди ва бир бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг