Пенья “Барселона”ни тарк этади
Фото: Getty Images
“Барселона” дарвозабони Иняки Пенья ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Relevo хабар берди.
Манбага кўра, дарвозабон фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиришни режалаштирмоқда. Футболчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.
Жорий мавсумда Пенья каталонияликлар сафида барча турнирлар доирасида 22та ўйинда 25та гол ўтказиб юборган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист