locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Педро Порро фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин

Мадридликлар Дани Карвахал клубни тарк этганидан сўнг, ўнг қанот ҳимояси учун захира вариантини қидиришни бошлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Педро Порро фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин
photo: gettyimages

Мадридликлар Дани Карвахал клубни тарк этганидан сўнг, ўнг қанот ҳимояси учун захира вариантини қидиришни бошлашди. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» Трент Александр-Арнолднинг ўринбосари сифатида «Тоттенҳэм» футболчиси Педро Поррони сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ испаниялик футболчининг трансфер нархи юқорилиги бу келишувга тўсқинлик қилиши мумкин.

Жорий мавсумда Педро Порро «Тоттенҳэм» сафида 46 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «шпорлар» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг