locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Pedrining жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди

Испаниялик футболчи камида олти ҳафта майдонга туша олмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Pedrining жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Pedrining жароҳати дастлабки тиббий хулосаларга қараганда анча жиддийроқ экани маълум бўлди.

Аввалроқ каталонияликлар расмий сайти футболчида чап сонининг икки бошли мушак дистал қисмида ёрилиш борлигини хабар қилганди.

Бироқ, AS нашрининг ёзишича, кейинги текширувларда Pedrida суяк синши ҳам аниқланган ва у камида олти ҳафта майдонга туша олмайди.

Шу сабабли, испаниялик футболчи 25 ноябрь куни «Челси»га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 5-тур учрашувида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бундан ташқари, у Испания La Ligasidagi 6 та ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Pedri жорий мавсум барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'dаги нархи 140 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг