locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Pedrining қачон сафга қайтиши маълум бўлди

«Барселона» яримҳимоячиси октябрь ойи охирида жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Pedrining қачон сафга қайтиши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Педри жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда ва у Ла Лиганинг 13-турида «Атлетик»га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Шунга қарамай, клуб тиббий штаби футболчининг соғлиғини хавф остига қўймаслик учун Педрининг тикланиш жараёнини шошилмасдан олиб бормоқда. Каталонияликлар уни фақат тўлиқ тайёр ҳолатда майдонга тушириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи октябрь ойи охирида чап сонининг икки бошли мушаги дистал қисмида жароҳат олган, шунингдек, шикастланган жойда суяк синши ҳам аниқланганди. Аввалроқ Педри олти ҳафта майдондан четда қолиши хабар қилинганди.

Маълумот учун, Педри жорий мавсум барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг