Педри «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги энг қийин рақиблари кимлигини айтди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри Чемпионлар лигасида каталонияликлар учун энг кучли рақиблар ҳақида фикр билдирди.
«Амалдаги чемпион «ПСЖ» албатта кучли. «Арсенал» ҳам жуда кучли жамоа. Шунингдек, «Сити» ва «Реал»ни мен ҳар доим фаворитлар қаторига қўйган бўлардим. Мени энг кўп ҳайратга солган ва кучли деб ҳисоблаган жамоа — бу менинг дўстим Тринкау ўйнайдиган Лиссабоннинг «Спортинг» клуби. Улар жуда чиройли футбол намойиш этади», — дейди Педри.
Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи якунига икки тур қолганда, «Барселона» 6 та ўйинда 10 очко жамғариб, 36 жамоа орасида 15-ўринда бормоқда ва 1/8 финалга тўғридан-тўғри чиқиш зонасидан 2 очко орқада.
Жадвалнинг юқори тўрт ўрнини 100 фоиз натижа билан (6 ўйинда 18 очко) Лондоннинг «Арсенал», Мюнхеннинг «Бавария» (15 очко), «ПСЖ» (13 очко) ва «Манчестер Сити» (13 очко) эгаллаб турибди.
Мадриднинг «Реал» клуби 12 очко билан 7-ўринда, Лиссабоннинг «Спортинг» клуби эса 10 очко билан 14-ўринда бормоқда ва гол фарқи бўйича «Барселона»дан олдинда турибди.