locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Паул Симонис — \"Волфьсбург\" бош мураббийи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Паул Симонис — "Волфьсбург" бош мураббийи
Фото: Getty Images

Германиянинг “Волфьсбург” клуби янги бош мураббийни эълон қилди.

Клуб расмий сайтида хабар берилишича, “бўрилар”ни “Гуо Эҳед Иглз” собиқ устози Паул Симонис бошқаради. Томонлар 2027 йилгача шартнома тузишди. У май ойи бошида ўз лавозимини тарк этган Ральф Хазенҳюттл ўрнини эгаллади.

Якунлаган мавсумда 40 ёшли Симонис жамоаси билан Нидерландия кубогини қўлга киритган, Эредивизида 7-ўринни эгаллаганди.

“Волфьсбург” эса Бундеслигани 11-поғонада якунлаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг