locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Пахтакор\" Ўзбекистон кубогидаги энг йирик ғалабасини қўлга киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Пахтакор" Ўзбекистон кубогидаги энг йирик ғалабасини қўлга киритди
ФОТО: Instagram

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасида "Навоий ФА" меҳмони бўлди ва 9:0 ҳисобида зафар қучди. Эътиборлиси бу ғалаба "шерлар" учун мамлакат кубоги баҳсларидаги энг йирик ғалаба бўлди.

Бунга қадар кубокдаги энг катта ғалаба 1998 йилда қўлга киритилган эди. Ўшанда 1/8 финалда Зангиотанинг "Лочин" клуби 9:1 ҳисобида таслим этилганди.

Маълумот учун, "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги энг йирик ғалабаси 2007 йил "Қизилқум" устидан қўлга киритилган - 11:0.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг