Пахтакор назорат ўйинида \"Локомотив\"га мағлуб бўлди
Шерлар FIFA кунларида ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Локомотив" билан назорат баҳсида майдонга тушди.
photo: Paxtakor FK
Пахтакор назорат ўйинида "Локомотив"га мағлуб бўлди.
Шерлар FIFA кунларида ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Локомотив" билан назорат баҳсида майдонга тушди. Кўплаб футболчиларимиз терма жамоалар йиғинида эканлиги сабабли машғулотларга ёш ўйинчилар жалб этилган. Беллашувда асосий таркибимиз шундай кўриниш олди:
Қувватов, Азмиддинов, Саитов, Бўриев, Анваров, Собирхўжаев, Ресан, Эркинов, Бозоров, Фламарион, Пажишек.
Баҳс 3:1 ҳисобига рақиб ғалабаси билан якунланди. Пахтакорнинг голига Ойбек Бозоров муаллифлик қилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор