«Пахтакор» ироқлик ҳимоячи билан шартнома тузиш арафасида
Заид Таҳсин билан келишувга эришилди, эндиликда фақат тиббий кўрик қолди
Расм: Gazeta.uz
“Пахтакор” жамоаси Ироқ миллий терма жамоаси аъзоси Заид Таҳсинни ўз сафига қўшиб олишга яқин. 24 ёшли марказий ҳимоячи тез кунларда тиббий кўрикдан ўтади.
Ироқ оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, “шерлар” Таҳсин билан 1,5 йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Таҳсин сўнгги мавсумни Багдаднинг “Ал Қува Ал Жавия” клубида ўтказган.
Transfermarkt порталида келтирилишича, футболчининг бозор баҳоси 450 минг еврони ташкил этади.
Бакрадзе Иман
Редактор