locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Пахтакор» Эркиновни қайтариш бўйича музокара олиб бормоқда

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи яна Тошкент клубига қайтиши мумкин
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Пахтакор» Эркиновни қайтариш бўйича музокара олиб бормоқда
Расм: Championat Asia

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси ва БААнинг «Ал-Ваҳда» клуби аъзоси Хожимат Эркинов яқин вақт ичида яна «Пахтакор» сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Championat.Asia нашри бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди. Унга кўра, томонлар ўртасида музокаралар бошлаб юборилган.

Хожимат Эркиновнинг футболдаги карьераси айнан «Пахтакор» академиясида бошланган. Профессионал фаолияти давомида у «Қўқон-1912» ва ОКМК каби ўзбек клубларида ижара асосида тўп суриб, доимий ўйин амалиётига эга бўлган.

2022 йил ёзида у хориж чемпионатига йўл олди — Москванинг «Торпедо» клуби билан шартнома имзолади. Бир йил ўтиб, 2023 йилда Эркинов яна «Пахтакор»га ижара асосида қайтди. 2024 йил февраль ойида эса БААнинг «Аль-Ваҳда» клубига тўлиқ трансфер амалга оширилди.

Қизиқ жиҳати шундаки, Москва клуби сафида ўйнаган пайти Эркинов 2023 йил февралда ўтказилган ўртоқлик учрашувида айнан «Пахтакор» дарвозасига гол урган эди.

Ҳозирда футболчининг ўзбекистонлик мухлисларга таниш жамоага қайтиши эҳтимоли янада реал тус олмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг