locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қозоғистонлик вундеркинд Марказий Осиё юлдузларидан ошиб кетди

16 ёшли Дастан Сатпаев Transfermarkt’да ўзбекистонлик футболчилардан қимматроқ баҳоланди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қозоғистонлик вундеркинд Марказий Осиё юлдузларидан ошиб кетди
Расм: Offside.kz

2025 йил 19 июн ҳолатига кўра, Transfermarkt портали Марказий Осиё минтақасида тўп сураётган футболчиларнинг бозор қийматини янгилади. Унга кўра, Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси сафидаги 16 ёшли ҳужумчи Дастан Сатпаев трансфер баҳоси бўйича минтақанинг энг қиммат футболчисига айланди.

Ёш футболчининг баҳоси 1,3 миллион еврога ошиб, 1,8 миллион еврони ташкил қилди. Бу кўрсаткич орқали у “Насаф” футболчилари Акмаль Мозговой ва Абдувохид Нематовни ортда қолдирди. Икки ҳамюртимизнинг бозор қиймати 1,5 миллион евро миқдорида қолмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг “Тобол” клубидаги Ислам Чесноков трансфер баҳосида 100 минг еврога ўсиш қайд этди. Унинг умумий қиймати ҳозирча 1 миллион еврога етмаган.

Беларуслик Валерий Громыко ва ЦСКА (София) дарвозабони Иван Лапоуховнинг баҳоси эса 1,2 миллион евро бўлиб, улар мамлакат термаси таркибидаги энг қиммат футболчиларга айланган.

Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt портали футболчиларнинг бозор қийматини бир неча маротаба янгилаб боради. Бунда футболчининг ёши, спорт формаси, шартнома муддати, халқаро ўйинлардаги иштироки ва клублар томонидан билдирилаётган қизиқиш каби омиллар ҳисобга олинади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг