locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қозоғистонда ФИФА рейтинги натижаларидан норозилик билдирилмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси қозоқлардан анча юқори ўринни эгаллади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қозоғистонда ФИФА рейтинги натижаларидан норозилик билдирилмоқда
Расм: gettyimages.com

ФИФАнинг янгиланган рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 55-поғонага кўтарилди. Жамоамиз икки поғона юқори кўтарилиб, Осиёдаги энг кучли олти жамоа қаторига кирди.

Айни пайтда қўшни Қозоғистон бир поғона пасайиб, 114-ўринга тушиб қолди. Улар Вьетнам (113) ва Мадагаскар (115) каби жамоалар билан қаторда жойлашди.

Қозоғистонлик мухлислар ўз терма жамоасининг Ўзбекистондан анча орқада эканидан норози. Фанатлар фикрича, мамлакат футболи жиддий ислоҳотларга муҳтож.

Шу билан бирга, аввалроқ Қозоғистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон жаҳон чемпионатига йўл олишни Осиёда рақобат даражаси Европага нисбатан паст экани билан изоҳлаган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг