Ўзбекистон терма жамоаси FIFA рейтингида икки поғона юқори кўтарилди
Янги кўрсаткичга кўра, юртимиз жамоаси Осиёда кучли олтиликка кирди
Расм: UFA
FIFA миллий терма жамоаларнинг янгилangan рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона юқори кўтарилиб, 55-ўринни эгаллади.
Шу билан бирга, миллий жамоа Осиё терма жамоалари орасида 6-ўринда қайд этилди. Бу кўрсаткич терма жамоамиз сўнгги ойларда халқаро ўйинларда қайд этган муваффақиятли натижаларининг самарасидир.
Бакрадзе Иман
Редактор