Ҳожиакбар Алижонов \"Персеполис\"га ўтишга рози бўлди
Фото: Пахтакор ПФК
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов "Персеполис" билан келишувга эришди. Бу ҳақда bartarinha.ir нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчи ва "Персеполис" келишувга эришган. 28 ёшли ҳимоячи тез орада Эронга йўл олиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Алижоновнинг "шерлар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг охирига қадар мўлжалланган. У Суперлиганинг биринчи даврасида 13 та ўйинда иштирок этиб, 6 бора шерикларининг голига ассистентлик қилган.
Баҳром Бобонов
Редактор