Ҳожиакбар Алийжонов Пахтакорнинг бу мавсумда энг кўп ассист қилган футболчиси бўлди
Футболчи барча расмий учрашувларда жами 15 бор бу ишни амалга оширди.
photo: Paxtakor FK
Ҳожиакбар Алийжонов 2025 йилда энг кўп ассист соҳиби.
Пахтакор сафида Ҳожиакбар Алийжонов якунланган мавсумда шерикларига энг кўп голли узатма берган футболчига айланди. У барча расмий учрашувларда жами 15 бор бу ишни амалга оширди.
"Пахтакор" сафидаги илк мавсумида Башар Ресан ҳам бу борада яхши натижага эришди. Ироқлик футболчи ҳисобида 13 ассист мавжуд. Яна бир ҳимоячи Дилшод Саитов 6 голли узатма соҳиби бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор