locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оярсабаль Испания — Саудия Арабистони учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Микель 2 та гол урди ва 1 ассистни қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оярсабаль Испания — Саудия Арабистони учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
21.06.2026, Як.
Испания
4
Саудия Арабистони
0

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Микель Оярсабаль 2026 йилги жаҳон чемпионати Н гуруҳи 2-тури доирасида унинг жамоаси Саудия Арабистонини тор-мор этган (4:0) ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Оярсабаль 10-дақиқада биринчи гол урилган вазиятда вингер Ламин Ямалга голли узатмани амалга оширди, кейин эса футболчи 21 ва 24-дақиқаларда гол уриб, дубль қайд этди.

3-турда Испания миллий терма жамоаси Уругвай билан учрашади. Ушбу баҳс 27 июнь санасига белгиланган. Маълумот учун, гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнгача давом этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг