locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кубарси ЖЧ-2026да паслар аниқлиги бўйича етакчига айланди

Кабо-Верде терма жамоасига қарши ўйинда футболчи 109 та пасдан 107 тасини аниқ амалга оширган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кубарси ЖЧ-2026да паслар аниқлиги бўйича етакчига айланди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
21.06.2026, Як.
Испания
4
Саудия Арабистони
0

Испания терма жамоасининг 19 ёшли ҳимоячиси Пау Кубарси Жаҳон чемпионати – 2026 гуруҳ босқичида паслар аниқлиги бўйича ажойиб кўрсаткичларни намойиш этмоқда.

Sofa Score маълумотларига кўра, Кубарсининг Саудия Арабистонига (4:0) қарши ўйиндаги паслари аниқлиги 99 фоизни ташкил этди. Футболчи 99 та уринишдан 98 та аниқ пас берди. Футболчи учрашувнинг барча 90 дақиқасини ўйнади.

Аввалроқ, Кабо-Верде терма жамоасига қарши ўйинда футболчи 109 та пасдан 107 тасини аниқ амалга оширган эди.

Шундай қилиб, испаниялик ҳимоячининг ЖЧ-2026даги дастлабки икки ўйинида паслар аниқлиги 98,55 фоизни ташкил этмоқда, бу жорий турнирда камида 50 та пас берган барча футболчилар орасидаги айни дамдаги энг юқори кўрсаткичдир.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Испания терма жамоаси 27 июнь куни Уругвай билан учрашади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг