locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Овьедо” Рондоннинг трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Овьедо” Рондоннинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images

Венесуэла терма жамоаси ҳужумчиси Хосе Саломон Рондон Испаниянинг “Овьедо” клубига ўтди.

Қайд этилишича, 35 ёшли футболчи Ла Лигага қайтган клуб билан бир йиллик шартнома имзолади.

Тажрибали ҳужумчи аввалроқ Мексиканинг “Пачука” жамоасида икки мавсум тўп суриб, 70 та ўйинда 36 та гол урган. У АҚШдаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиб, жамоаси билан гуруҳ босқичидаёқ турнирни тарк этди.

Рондон фаолияти давомида Ла Лигада икки жамоада ўйнаган. Шунингдек, “Ривер Плейт”, “Эвертон”, “Ньюкасл”, “Вест Бромвич”, “Зенит” ва “Рубин” клубларида ҳам тўп сурган.

“Овьедо” эса ўтган мавсумни Сегундада ўтказиб, якунда Ла Лигага қайтди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг