Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяни мағлуб қилди
Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида чорак финал баҳслари давом этмоқда.
Ўзбекистонлик ўсмирлар кореялик тенгдошлари билан чорак финалда куч синашди. Учрашувнинг асосий дақиқалари 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.
Пенальтилар сериясида эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси совуққонлик билан ҳаракат қилди. Футболчиларимиз барча зарбаларни аниқ амалга оширган бўлса, Жанубий Корея бир марта хатога йўл қўйди. Шу тариқа, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси драматик баҳсдан кейин ярим финалга йўл олди.
Чигодаев жамоаси ярим финалда Японияга қарши майдонга чиқади. Ўйин 19 май куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
Осиё кубоги U-17. 1/4 финал
Ўзбекистон — Жанубий Корея 2:2
Пенальтилар серияси — 5:3.
16 май. Жидда. «King Abdullah Sportc City Training Stadium»
Голлар: Ахрор Равшанбеков (41, 45+2) — Мун Ди Хван (22), Ан Сун Хюн (88).
Ўзбекистон U-17 — Олим Шомуродов (Абдулборий Зоиджонов, 90+5), Муҳаммад Ҳакимов, Амирхон Эркинов, Ислом Равшанов, Миркомил Муродов (Муҳаммад Маматов, 62), Суҳроб Садыржонов (Машҳур Абдусолиев, 74), Миржамол Анваров, Адис Абдунабиев (Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, 74), Ахрор Равшанбеков, Лазиз Абдураимов (Рустам Алиев, 62), Абубакр Раҳимов.