locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

О'Райли — АПлда мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчи

У Крупи ва Доуменни ортда қолдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
О'Райли — АПлда мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчи
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити»нинг англиялик ҳимоячиси Нико О'Райли Британиянинг BBC телерадиокорпорацияси томонидан «АПЛнинг 2025/2026 йилги мавсум кашфиёти» совринини қўлга киритди.

«Борнмут»нинг франциялик ҳужумчиси Эли Крупи иккинчи ўринни эгаллади, Лондоннинг «Арсенал» клуби аъзоси Макс Доумен эса учинчи бўлди.

Жорий мавсумда Райс АПЛда «Манчестер Сити» сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ва учта голли узатма ёздириб қўйди.

Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади. Унинг «шаҳарликлар» билан тузган меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг