Онана фаолиятини Саудия чемпионатида давом эттириши мумкин — Романо
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Андре Онана фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Ҳозирча номи ошкор қилинмаган Саудия клуби ёзда камерунлик посбонни сотиб олишга ҳаракат қилади. Аммо Онана келажаги борасида бир тўхтамга келмаган. У “қизил иблислар”нинг асосий таркибига қайтишни истайди.
Маълумот учун, Онана “Манчестер Юнайтед” сафида 94 та ўйинда майдонга тушиб, 139 та гол ўтказиб юборган. Трансфермаркт портали камерунлик футболчини 32 миллион еврога баҳоламоқда.