«Қўқон-1912» – «Сўғдиёна» ўйини учун чипталар сотувга чиқарилди
1-6-секторлардаги чипталар нархи 30 минг сўм этиб белгиланди.
Фото: Қўқон-1912 ПФК
Суперлиганинг 30-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда "Сўғдиёна” жамоалари иштирокидаги учрашув учун бугундан стадиондаги расмий кассаларимизда чипта савдоси бошланади.
1-6-секторлардаги чипталар нархи 30 минг сўм этиб белгиланди. 8-11-секторлардаги чипталар нархи 20 минг. Чипта харид қилишга шошилинг!
“Барча мухлисларни “Марказий” стадионда эртага соат 15:00 да кутамиз”, – дейилади хабарда.
Бугун Ўзбекистон чемпионатида сўнгги 30-тур учрашувлари старт олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист