Ольмо «Барселона»нинг машғулотларига қайтди
Фото: Getty Images
"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо жамоа билан машғулотларга киришди. Бу ҳақда EasportsRAC1 хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчи соғлиғидаги барча муаммоларни ҳал қилган ва "кўк-анорранглилар" билан машғулотларни бошлаб юборган.
Ўтган мавсумда 27 ёшли испаниялик Ольмо барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Футболчининг "Барселона" билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари футболчининг нархини 60 млн еврога баҳоламоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор