Олмо «Арсенал»нинг қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Даниел Олмо бошқа клублар, жумладан, Лондоннинг «Арсенал» клуби томонидан бўлаётган қизиқиш ҳақидаги саволга жавоб берди.
— Ҳозир трансферлар даври ва яна йирик клублар, масалан, Артета бошқараётган «Арсенал» билан боғлиқ ҳолда Дани Олмо номи тилга олинмоқда. «Барса» мухлислари хавотир олишлари керакми?
— Йўқ, «Барселона» мухлислари хотиржам бўлишлари мумкин. Мен томондан қўшимча қиладиган ҳеч нарса йўқ.
Олмо «Барселона» сафида 2024-йилнинг 9-августидан ўйнай бошлади — шу куни клуб у билан олти йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Ўтган мавсумда футболчи клуб сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда иштирок этди. Унинг ҳисобига сакккизта гол ва 10 та голли узатма мавжуд. Transfermarkt ярим ҳимоячини 60 миллион евроға баҳоламоқда.