«Олимпиакос»га қарши ўйин олдидан «Реал» жиддий йўқотишга учради
Учрашув 26 ноябрдан 27 ноябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби матбуот хизмати Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-туридан олдин жамоа дарвозабони Тибо Куртуага оид нохуш янгиликни маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, «қаймоқранглилар» ушбу турда «Олимпиакос»га қарши майдонга чиқади.
«Бугунги тиббий кўрикдан сўнг Мадриднинг “Реал” клуби тиббий хизмати Тибо Куртуада вирусли меъда-ичак инфекциясини аниқлади. У Афинага сафарда иштирок этмайди. Унинг аҳволи шифокорлар назоратида бўлади», — дейилади клубнинг расмий сайтида.
Маълумот учун, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-туридан сўнг «Реал» тўққиз очко билан турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист