ОКМК ФК навбатдаги назорат учрашувида «Ғазалкент» жамоасини мағлубиятга учратди
Голларга бой кечган учрашув ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига биноан, 35 дақиқадан 4 та тайм давом этди.
photo: OKMK fk
FIFA кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни мақсад қилган ОКМК ФК бугун Тошкентда «Ғазалкент» жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Голларга бой кечган учрашув ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига биноан, 35 дақиқадан 4 та тайм давом этди. «Кончилар» ушбу баҳсда тўлиқ устунлик қилиб 8:1 ҳисобида рақибни мағлуб қилди.
Назорат ўйини.
29-март
«Олимпия» машғулот стадиони.
ОКМК — «Ғазалкент» 8:1
Голлар: Фариджон Абдуллаев, Нодирбек Абдураззоқов, Али Абдураҳмонов, Азиз Холмуродов (дубль), Сиявош Ҳақназари, Ҳазратжон Турсункулов, Ариҳиро Сентоку
Иброҳим Жалолов
Редактор