locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОКМК «Ғазалкент»га қарши ҳар икки назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди

Дастлабки учрашув 3:1, иккинчи назорат беллашуви эса 5:1 ҳисобида ОКМК фойдасига якунланди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
ОКМК «Ғазалкент»га қарши ҳар икки назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди
photo: OKMK fk

FIFA кунлари муносабати билан чемпионатларда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида ОКМК футбол клуби Про Лига вакили «Ғазалкент» жамоасига қарши 4–5-июл кунлари иккита назорат учрашуви ўтказди.

Ҳар икки баҳсда ҳам «кончилар» ишончли ўйин намойиш этиб, ғалабага эришди. Дастлабки учрашув 3:1, иккинчи назорат беллашуви эса 5:1 ҳисобида ОКМК фойдасига якунланди.

Биринчи учрашувда Ҳазратжон Турсункулов, Нодирбек Абдураззоқов ва Риан Исломов биттадан гол муаллифи бўлди.

Иккинчи баҳсда эса Урош Койич, Сиявош Ҳақназарӣ рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилган бўлса, Миржамол Қосимов хет-трик қайд этиб, жамоамизнинг йирик ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.


Биринчи учрашувдаги таркибимиз: Муҳаммад Убайдуллаев, Ахмадулло Муқимжонов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Аброр Саримсоқов, Шаҳзод Тоиpoв, Элдорбек Бегимов, Риан Исломов, Ариришо Сентоку, Ҳазратжон Турсункулов, Али Абдураҳмонов, Нодирбек Абдураззоқов

Иккинчи учрашувдаги таркибимиз: Жавоҳир Ильясов, Дилшодбек Ахмадалиев, Авазбек Ўлмасалиев, Аброр Каримов, Саидафзалхон Аҳроров, Георги Папава, Сиявош Ҳақназарӣ, Миржамол Қосимов, Азиз Холмуродов, Асадбек Собиржонов, Урош Койич

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг