ОФК U-17 Осиё чемпионатининг навбатдаги учта мусобақаси Саудия Арабистонида ўтказилади
Жорий йил апрел ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшгача бўлган йигитлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди — футболчиларимиз чемпионлик унвонини қўлга киритишди. Турнир якунланганидан сўнг Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) Ижроия қўмитаси йиғилиш ўтказиб, кейинги чемпионатларнинг ўтказилиши бўйича қарор қабул қилди.
Қабул қилинган қарорга кўра, Саудия Арабистони 2026, 2027 ва 2028 йилларда бўлиб ўтадиган навбатдаги учта U-17 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Саудия Арабистони бу ҳуқуқни Хитой ва Ироқ каби номзодлар билан рақобатда қўлга киритди. Ироқ сиёсий беқарорлик туфайли аризасини қайтариб олди, Хитой билан музокаралар эса чўзилиб кетди.
Натижада, томонлар ўртасида муросага эришилди: Саудия Арабистони учта кетма-кет U-17 ёшлар чемпионатига мезбонлик қилади, Хитой esa учта кетма-кет аёллар ўртасидаги 17 ёшгача бўлган Осиё чемпионатларини қабул қилади.
Апрел ойидаги чемпионат юқори даражада ташкил этилгани ва финал босқичининг марказлаштирилган формати ОФК раҳбариятида ижобий таассурот қолдирди. Бу ҳам мусобақалар мезбонини танлашда муҳим омил бўлди.