Расман: «Барселона» Эрик Гарсия билан шартномани узайтирди
Томонлар ўртасида 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги битим тузилди.
ФОТО: Getty Images
Испаниянинг «Барселона» клуби ҳимоячи Эрик Гарсия билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Янги келишув муддати 2031 йил 30 июнгача белгиланди.
«Бу қарор — “Ла Масия”да вояга етган ва ёш футболчиларга аъло намуна кўрсатаётган ўйинчига бўлган ишонч ифодасидир. Унинг ўйини, етуклиги ва фидойилиги клуб билан боғлиқлигини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи роль ўйнади.
Шу тариқа, Эрик Гарсия ўз истеъдоди, етакчилик фазилатлари ва барқарорлигини намоён этишда давом этади. Бугунги эълон — клуб ва мухлисларни хурсанд қиладиган воқеа», — дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, Гарсия жорий мавсум Ла Лигада 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида 5 та учрашув ҳам бор.
Насрулло Каримов
Журналист