«Ньюкасл» ҳимоячиси жароҳат олди
22 ёшли футболчи "Арсенал"га қарши баҳсда жароҳатланди.
ФОТО: Getty images
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау жамоа ҳимоячиси Тино Ливраментонинг жароҳати ҳақида гапирди.
22 ёшли футболчи “Арсенал”га (1:2) қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олди. Натижа у тиббиёт ходимларининг кўмаги билан майдонни тарк этди.
"Тўғриси, жуда хавотирдаман, чунки Ливраменто биз учун муҳим. Бу мавсум бошида у ажойиб эди. Тино – ажойиб ўйинчи, шунинг учун уни йўқотсак, бу катта зарба бўлади," — деди Хау журналистларга.
Жорий мавсумда Ливраменто барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист