locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди

Мануэль собиқ жамоадоши Томас Мюллерни ортда қолдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди
ФОТО: Getty images

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслигада энг кўп ғалаба қозонган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

39 ёшли посбон шанба куни Дортмунднинг “Боруссия”га (2:1) қарши ўйинда майдонга тушиб, жамоаси билан ғалаба қозонганди.

Бу эса унинг Бундеслигадаги 363-ғалаба бўлди ва мазкур натижа мусобақа тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади.

Мюнхен клубининг сардори бу кўрсаткич бўйича ўзининг собиқ жамоадоши Томас Мюллерни (362 ғалаба) ортда қолдирди.

Маълумот учун, Мануэлнинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали Нойернинг қийматини 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг