locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нойер: «Бу мавсум сўнггиси бўлиши мумкин»

Нойернинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нойер: «Бу мавсум сўнггиси бўлиши мумкин»
ФОТО: Getty images
Германия Суперкубоги
22.08.2026, Як.
Боруссия Д
1
Бавария
2

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

40 ёшли голкипер «Боруссия» Дортмундга қарши Германия Суперкубоги баҳсидан кейин келажаги ҳақида сўралганда, ушбу мавсум унинг фаолиятидаги сўнгги мавсум бўлиши мумкинлигини тан олди.

«Энди ушбу мавсумдан завқ олиш вақти. Кейин эса кўрамиз. Аммо ҳа, бу менинг сўнгги мавсумим бўлиши мумкин», — деди Нойер.

Маълумот учун, Нойернинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунланганидан кейин унинг келажаги борасида турли хабарлар тарқалган эди. Бироқ дарвозабон ҳозирча фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.

У янги мавсумни ҳам жамоа сардори сифатида бошлади ва 22 август куни «Боруссия» Дортмундга қарши Суперкубокда 2:1 ҳисобидаги ғалабага ҳисса қўшди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг