locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Компани: «Барча совринларни ютишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз фақат шу»

Мюнхен клуби устози Суперкубокдаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Компани: «Барча совринларни ютишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз фақат шу»
ФОТО: Getty images
Германия Суперкубоги
22.08.2026, Як.
Боруссия Д
1
Бавария
2

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Германия Суперкубоги доирасида «Боруссия Д» клуби устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикрларини билдирди.

«Ғалабадан жуда мамнунман. Олисе ва Кейн таътилдан қайтгач, бор-йўғи уч марта машғулот ўтказишга улгурганди. Шунга қарамай, улар майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Футбол ўйнаган даврда таътилдан уч-тўрт килограмм ортиқча вазн билан қайтардик. Ҳозир эса футболчиларнинг шахсий мураббийлари бор. Шунинг учун улар мавсумга тайёргарликни ажойиб жисмоний ҳолатда бошлайди.

Браун ҳамда Сайбари бу мавсум бизга катта фойда келтиради. Кейинроқ сафга қайтиши кутилаётган Карл, Мусиала ва Гнабри ҳам бор.

Жамоа катта куч ва шижоат билан ҳаракат қилди, ҳар бир тўп учун курашди. Айримлар ўтган мавсумдаги муваффақиятдан кейин натижаларимиз пасайишини кутаётган бўлиши мумкин. Аммо биз қўлга киритилган ютуқлар билан чекланиб қолмаймиз ва барча совринларни ютишга ҳаракат қиламиз», — дея Компани сўзларини Bayern & Germany нашри келтирди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг