Нико Уильямс «Барселона»дан таклиф бўлганига қарамай, нега «Атлетик»да қолганини айтди
Испаниялик футболчининг Бильбао клуби билан тузган шартномаси 2035 йилда якунга етади.
ФОТО: Getty Images
23 ёшли «Атлетик» яримҳимоячиси Нико Уильямс «Барселона»дан тушган трансфер таклифига қарамай, нега клубда қолишни танлагани ҳақида гапирди.
«Атлетик» ва Бильбао — мен учун ҳамма нарса. Бу клуб ва бу шаҳар учун ўйнаш менга меҳнатнинг, камтарликнинг ва оиланинг қадрини англашга ёрдам берди», — дея Нико Уильямснинг сўзларини келтиради GQ Sports.
2025 йилда Уильямснинг вакили «Барселона» билан трансфер борасида музокаралар олиб борган эди. Аммо футболчи 2025 йил июль ойида «Атлетик» билан шартномасини 2035 йилгача узайтирди.
Бильбао клуби сафида Нико Уильямснинг акаси — 31 ёшли ҳужумчи Иняки Уильямс ҳам тўп суради.
Насрулло Каримов
Журналист