Неймар фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 33 ёшли футболчи «Сантос» билан амалдаги шартномаси якунлангач (31 декабр), қишки трансферлар вақтида Европага қайтишни режалаштирмоқда.
Неймар бу орқали Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттига ўзини яна бир бор кўрсатиб, 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан миллий жамоага қайтишни мақсад қилган.
Қайд этилишича, бразилиялик вингерга «Интер» ва «Наполи» қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, ўтган ёзда унга «Милан» клуби томонидан ҳам таклифлар бўлган.
Маълумот учун, Неймар ўтган мавсум барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 11 миллион еврога баҳоланмоқда.