locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар Бразилия терма жамоасининг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади

Унинг мушакида муаммо кузатилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар Бразилия терма жамоасининг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади
ФОТО: Getty images

Бразилия терма жамоаси тиббиёт маркази раҳбари Родриго Ласмар жамоанинг қанот ҳужумчиси Неймар мушак жароҳатини олгани ва тахминан икки ёки уч ҳафта давомида майдонга туша олмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа, вингер Бразилиянинг яқинлашиб келаётган ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборади ва Жаҳон чемпионати—2026 даги биринчи ўйингача тикланишга улгурмаслиги мумкин.

«Неймар барча тиббий кўриклардан ўтди, биз МРТ қилдик, бу иккинчи даражали мушак шикастланишини аниқлади. Спортчи даволанишни давом эттирмоқда — унинг икки-уч ҳафта ичида тикланиши кутилмоқда», — дея Ласмарнинг сўзларини келтиради ESPN.

Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинни Бразилия Марокашга қарши ўтказади. Ўйин 14 июн куни бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг