Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини тасдиқлади
“Сантос” клуби ҳужумчиси ва Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Неймар миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини тасдиқлади.
“Менимча, Бразилия терма жамоаси билан бўлган ҳикоям якунланди. Мен унга бор кучимни, бутун қалбимни ва бутун ҳаётимни бағишладим. Аммо энди буни давом эттиришни истамайман”, дейди Неймар.
У миллий жамоа сафида 130 та учрашувда иштирок этиб, 80 та гол урган ва Бразилия тарихидаги энг яхши тўпурар сифатида фаолиятини якунлади. Ўтказилган ўйинлар сони бўйича эса у 142 та баҳсда иштирок этган Кафудан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.
Маълумот учун, Неймар Бразилия терма жамоаси билан 2016 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, 2012 йилги Олимпиада ва 2021 йилги Америка кубоги кумуш медали соҳиби бўлган. Шунингдек, у 2013 йилги Конфедерациялар кубогида ҳам ғолиб чиққан.