Неймар Бразилия терма жамоаси учун мураббий танлади
ФОТО: Getty Images
Бразилия терма жамоаси ва “Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар португалиялик мутахассис Хорхе Жезуснинг терма жамоага бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди. Бу ҳақда ESPN Бразил нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия Доривал Жуниорни истеъфога чиқарди ва янги мураббий қидирмоқда. Ҳозирда ушбу ўрин учун “Ал-Ҳилол” бош мураббийи Хорхе Жезус ва “Реал” устози Карло Анчелотти асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Манбага кўра, Неймар Жезусни жамоада кўришни исташмаяпти. Маълумотларга қараганда, у Анчелотти номзодини қўллаб-қувватламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2025-йилнинг январ ойида “Ал-Ҳилол”ни тарк этиб, “Сантос” сафига бориб қўшилганди. Ҳужумчи саудияликлар сафида 18 ой давомида бор-йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди.
Насрулло Каримов
Журналист