Неймар болдир мушагидаги оғриқ сабаб тиббий кўрикдан ўтган
Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси яқин кунлардаги ўртоқлик учрашувларида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Globo хабар берди.
photo: gettyimages
Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар яқин кунлардаги ўртоқлик учрашувларида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Globo хабар берди.
Манбага кўра, 34 ёшли футболчи болдир мушагидаги оғриқ сабаб тиббий кўрикдан ўтган.
Қайд этилишича, Бразилия футбол конфедерацияси текширув натижаларини расман ошкор қилмаган.
Бироқ Неймар жароҳати сабаб Панама ва Мисрга қарши ўйинларни ўтказиб юбориши айтилмоқда.
Бразилия миллий жамоаси: 1 июн куни Панама, 6 июн куни эса Миср билан баҳс олиб боради. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 11 июн куни старт олади.
Бразилия миллий жамоаси гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши майдонга тушади.
Иброҳим Жалолов
Редактор