Негредо: «Хаби Алонсо «Реал»ни яхши бошқаряпти»
Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси, собиқ Испания терма жамоаси ҳужумчиси Алваро Негредо жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ҳақида юқори фикр билдирди.
«Алонсо ёш мураббий бўлишига қарамай, унда катта иштиёқ ва салоҳият бор. У билан бир вақтда кийиниш хонасида бўлганман ва ўшандаёқ у яхши мураббий бўлиши мумкинлигини сезганман», — дейди Негредо AS нашрига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Алонсо мавсумни оғир бошлаганига қарамай, жамоани барқарорлаштиришга эришган. «Атлетико»га қарши йирик мағлубиятдан кейин ҳам у мувозанатни тиклай олди ва ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда», — деди Негредо.
Собиқ ҳужумчи Хаби Алонсонинг тактик ёндашувига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, мураббий 4–4–2 схемаcини қўллаш орқали ҳужумда хавфли ва мувозанатли ўйин намойиш этяпти.
«Ҳамма ўйнашни хоҳлайди, аммо баъзи футболчилар ҳужумда катта фойда келтиради. Алонсо риск қилмайди, балки ҳар бир футболчига ўйин вақти беришга ҳаракат қилади. Бу жамоада ички рақобатни соғлом сақлайди», — деди Негредо.
Негредо «Реал Мадрид»да ўйин амалиёти камайган пайтда футболчилар қандай ёндашиши кераклигини ҳам таъкидлади:
«Ҳар бир футболчи ўйнашни истайди. Лекин ўйнамасан ҳам, мураббийга тайёр эканингни кўрсатиш керак. Ачинмаслик, ғазабланмаслик керак — “Реал”да бу нормал ҳолат. Вақти келади, фақат сабр қилиш керак».