locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Насаф” етакчиси нега “Пахтакор”га қарши ўйинда иштирок этмади?

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
“Насаф” етакчиси нега “Пахтакор”га қарши ўйинда иштирок этмади?
Расм: Gazeta.uz

13 май куни Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур доирасида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда “шерлар” 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, футбол жамоатчилиги эътиборини ўзига тортди.

Бироқ кўплаб мухлисларни “Насаф”нинг асосий футболчиларидан бири, миллий терма жамоа аъзоси Шерзод Насруллаевнинг ўйинда қатнашмагани ҳайратга солди.

“Чемпионат.Азия” сайти футболчининг аҳволи ҳақида маълумот сўраб, ишончли манбалар орқали унинг тана ҳарорати учрашув олдидан 40 даражагача кўтарилганини аниқлади. Бундай ҳолатда унинг майдонга тушиши нафақат самарасиз, балки соғлиги учун хавфли ҳам бўлиши мумкин эди. Шу боис, мураббийлар штаби уни қайдномадан чиқаришга қарор қилди.

Айни вақтда Шерзод Насруллаев уйида шифокорлар назоратида, унинг аҳволи босқичма-босқич барқарорлашмоқда. Ҳаммаси режага мувофиқ кечса, у июн ойидаги миллий терма жамоа йиғинларига ва ЖЧ–2026 саралаш учрашувларига қайтиши кутилмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг