locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Насаф\" етакчиларидан бири 311 кундан сўнг яшил майдонга қайтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Насаф" етакчиларидан бири 311 кундан сўнг яшил майдонга қайтди
ФОТО: championat azia

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Насаф" клуби ҳимоячиси Алибек Давронов ниҳоят жароҳатидан қутулди. Sports24.uz маълумотларига кўра, У Ўзбекистон кубоги гуруҳ босиқчи 1-тури доирасидаги "Насаф" - "Навоий ФА" учрашувини асосий таркибда бошлайди.

22 ёшли футболчи ўтган йил ёзда оёғини операция қилдирган эди. Давронов учун охирги расмий баҳс 2024 йил 2 июнь санасида "Локомотив"га қарши бўлганди. Орадан 10 ой, 7 кун (311 кун) ўтгач Алибек яна яшил майдонга қайтмоқда.

Маълумот учун, Давронов айнан шу жароҳат туфайли Париждаги Олимпиададан четда қолган эди.

Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг