locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Napoli” “Shaxtyor” ярим ҳимоячисининг трансфери учун 35 миллион евро таклиф юборди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Napoli” “Shaxtyor” ярим ҳимоячисининг трансфери учун 35 миллион евро таклиф юборди
ФОТО: Getty Images

Италиянинг “Napoli” клуби “Shaxtyor”нинг украиналик ярим ҳимоячиси Георгий Судаковнинг трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, неаполликлар кончиларга 35 миллион евро таклиф қилган, бироқ рад жавоби берилган. “Shaxtyor” асосий футболчиларидан бири учун кўпроқ пул олмоқчи.

Қайд этилишича, Судаковнинг ўзи ҳам “Napoli”га ўтишдан манфаатдор ва томонлар келишувга эришгунча кутмоқчи.

Маълумот учун, Судаков 2021-йилдан буён “Shaxtyor” таркибида ўйнаб келмоқда. Унинг Transfermarkt'даги нархи 32 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг