locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Наполи\" Италия А серияси чемпиони!

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
"Наполи" Италия А серияси чемпиони!
Photo: gettyimages

Италия А серияси 2024/25 мавсумининг сўнгги тури доирасидаги ҳал қилувчи икки муҳим учрашуви бўлиб ўтди. Унда чемпионлик масаласини ўз қўлида ушлаб турган “Наполи” уйда “Кальяри”ни қабул қилган бўлса, "скудетто" ғолиблиги учун яна бир номзод Миланнинг “Интер” клуби меҳмонда “Комо 1907” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Бир хил вақтда бошланган ушбу қарама-қаршиликларда ҳар икки номзод ҳам икки тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Шундай қилиб Италия А сериясининг 38-туридан кейин, “Наполи” 82 очко тўплаб биринчи ўринни қўлга киритган ҳолда турнир чемпионига айланди. “Интер” эса чемпиондан атиги бир очко кам тўплаган ҳолда 81 очко билан иккинчи ўринни қайд этди.

Италия А серияси 38-тур

“Наполи” 2:0 “Кальяри”

Голлар: Мак Томинай 42, Лукаку 51.

Италия А серияси 38-тур

“Комо 1907” 0:2 “Интер”

Голлар: Де Врий 20, Корреа 51.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг