\"Наполи\" Дуранни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images
"Наполи" "Ан-Наср" ҳужумчиси Жон Дуранга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Ягиз Сабунcуўғлининг хабарига кўра, клуб аллақачон 21 ёшли форварднинг трансфери бўйича расмий таклиф юборган.
Al Riyadiyah маълумотларига кўра, ҳужумчининг келаси мавсумда Саудия клубида қолишига шубҳа бор. Колумбиялик 21 ёшли футболчининг шахсий муаммолари унинг ўйини ва руҳий ҳолатига таъсир қилган, шу сабабли у ижарага берилиши мумкин.
Дуран Саудия Арабистонига январь ойида етиб келди ва "Астон Вилла"дан 77 миллион евро эвазига янги жамоаси сафига қўшилди, аммо унинг янги муҳитига мослашиши осон бўлмади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист