«МЮ»ни қишда икки футболчи тарк этиш арафасида
Аморим бу ўйинчиларни кетишига қарши эмас.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ярим ҳимоячи Кобби Майноу ва ҳужумчи Жошуа Зиркзи январ ойидаги трансфер ойнасида бошқа жамоага йўл олишига қарши эмас, дея хабар берди Daily Mail нашри.
Манба берган хабарга кўра, "қизил иблислар" ўтган ёзда Майнунинг ижара талабини рад этган. Зиркзее ўйнаган вақтидан норозилигини билдирди. Ҳар икки футболчи ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритиш учун мунтазам ўйнамоқчи.
Майну жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида барча мусобақаларда 228 дақиқа ўйнади. Зиркзее эса барча мусобақаларда 90 дақиқа ўйнади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист