Мюллер: «Бу мен учун энг асосий финал деб ҳисоблайман»
«Ванкувер Уайткапс» ҳужумчиси Томас Мюллер МЛС Кубогида ғалаба қозонишнинг ўз карьераси учун нақадар муҳимлигини изоҳлади. Финалда Канада клуби АҚШнинг «Интер Майами» жамоасига қарши майдонга тушади.
«Ҳозир мен уни энг асосий финал деб ҳисоблайман, чунки биз айнан шу ўйин ҳақида гапиряпмиз. У муқаддар. Ҳозир мен учун бу финал — ҳаётимдаги энг муҳим воқеа. Зўр жумла, тўғрими?» — дея Мюллернинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Агар «Ванкувер» ғалаба қозонса, Мюллер тарихда Жаҳон чемпионати ва МЛС Кубогини қўлга киритган илк футболчига айланади. Агар финалда «Интер Майами» зафар қучса, бу ютуққа Лионел Месси, Родриго Де Паул ва Серхио Бускетс эришади.
Ушбу мавсумда Канада клуби КОНКАКАФ Чемпионлар Кубоги доирасида америкаликларни икки бор мағлуб этган (2:0, 1:3).