locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер Майами» «Ванкувер Уайткапс»ни мағлуб этиб, илк бор MLS Кубогини қўлга киритди

Учрашувда мухлислар жами тўртта гол гувоҳи бўлишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
MLS USA
06.12.2025, Як.
Интер Майами
3
Ванкувер Уайткэпс
1

MLS плей-офф финали якунланди: «Интер Майами» ва «Ванкувер Уайткапс» Форт-Лодердалнинг «DRV PNK Stadium» стадионида куч синашди. 3:1 ҳисобидаги ғалаба Флорида жамоасига насиб этди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Эдйер Окампо ўз дарвозасига гол уриб, Флорида жамоасига устунлик берди. 60-дақиқада Али Ахмед ҳисобни тенглаштирди. 71-дақиқада Родриго Де Паул «Майами»га устунликни қайтарди. 90+6-дақиқада Тадео Алленде мезбонлар сафидаги учинчи голни киритди.

Эслатиб ўтамиз, плей-офф яримфиналида «Интер Майами» «Нью-Йорк Сити»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган, «Ванкувер Уайткапс» эса «Сан-Диего»ни 3:1 ҳисобида енгганди.

Эслатиб ўтамиз, «Интер Майами» ва «Ванкувер Уайткапс» MLS доирасида охирги марта 2024 йилнинг 26 майида учрашган эди. Ўша ўйинда «Майами» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Маълумот учун, ушбу муваффақият «Интер Майами» тарихидаги биринчи MLS Кубоги бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг